Хабарлар

Ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий

09-02-2021 06:59   42

Жорий  йилнинг 8- февраль куни  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида  бобокалонимиз  Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига  бағишланган   “Ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий”  мавзусида  тадбир ўтказилди. 

АЛИШЕР НАВОИЙНИ ЁД ЭТИБ

09-02-2021 06:41   39

2021йилнинг 9- февраль куни  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида  9 февраль – бобокалонимиз  буюк шоир мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига  бағишланган   “ АЛИШЕР НАВОИЙНИ  ЁД  ЭТИБ”  мавзусида  тадбир ўтказилди. 

Навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

08-02-2021 13:27   50

Тумандаги 3,30-сонли мактабида мактабгача таълим ташкилотолари тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбир жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини чуқур англашга хизмат қилди.

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

02-02-2021 07:58   45

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

  Йиғилишда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва туман мактабгача таълим бўлими ходимлари  ва тумандаги 8 та давлат ҳусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари  раҳбарлари ҳамда 82 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари  қатнашдилар.Туман мактабгача таълим бўлими мудири томонидан нодавлат мактабгача таълим  ташкилотлари раҳбарларига МТТда юритиб бориладиган иш ҳужжатлари,болаларни соғлом овқатлантириш,уларни ҳаёти ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида тавсиялар берилди ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

“Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

01-02-2021 15:24   46

2021-йил 30-январь  туман мактабгача таълим  бўлими ва санитария эпидемиология осойишталиги  маркази ходимлари ҳамкорлигида  барча мактабгача таълим ташкилотларининг  ҳамширалари ва ошпазларига  “Соғлом авлод-соғлом келажак” мавзусида  ўқув  амалий семинар  бўлиб ўтди.

" Vatanimga xizmat qilaman" Shoiri ostida o'tqazilgan ochiq mashg'ulotdan lavhalar

14-01-2021 09:50   59

Oqdaryo tumani Maktabgacha ta'lim bo'limi tassarufidagi 11-Maktabgacha ta'lim tashkiloti  Tayyorlov guruhi tarbiyalanubchilari tomonidan  14 yanvar vatan himoyachilari kuniga bag'ishlangan "" Vatanimga xizmat qilaman" Shoiri ostida o'tqazilgan ochiq mashg'ulotdan lavhalar

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари билан бўлими мудири Б.Асророва йил давомида қилинадиган ишлар белгилаб олинди

08-01-2021 06:35   64

2021 йил 7 январь куни Оқдарё туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва билан биргаликда йил давомида қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Болажонлар иштирокида ўтказилган тадбир барчага манзур бўлди

07-01-2021 06:19   79

Бугун “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари кичик мутаҳассислар тайёрлаш марказининг тарғибот гуруҳи аъзолари 7-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирида иштирок этишди.

Оқдарё туманида яна битта давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

07-01-2021 06:04   61

Ватанимизда фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол, илмли, доно ва иқтидорли бўлиб етишлари учун мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум. Жорий йилнинг  30 декабр куни Оқдарё тумани Ойтамғали  маҳалла фуқаролар йиғинида 120 ўринли 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, туман ҳокими ўринбосар  С.Луқмонов, Мактабгача таълим бўлими мудири, сектор раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишдилар.

“Maktabgacha ta’lim tashkilotlarida sanitariya-gegiyena talablari hamda oshxona jihozlari bilan ishlash texnologiyasi” mavzusida amaliy o’quv seminari o’tkazildi

05-01-2021 13:05   51

Oqdaryo tuman maktabgacha ta’lim  bo’limiga qarashli  11- sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida  tumandagi barcha maktabgacha ta’lim tashkilotlarining hamshiralari va oshpazlariga   “Maktabgacha ta’lim tashkilotlarida  sanitariya-gegiyena talablari hamda oshxona jihozlari bilan ishlash texnologiyasi”  mavzusida  amaliy  o’quv  seminari o’tkazildi. Seminarni  tuman maktabgacha ta’lim  bo’limi  “Bolalar salomatligi va sog’lom ovqatlantirish ‘ shu’basi   mutaxassislari  o’tkazdi. Seminarda  5-sonli maktabgacha ta’lim tashkiloti hamshirasi  Nasr’ullayeva Gavhar  “Sanitariya qoidalari va me’yorlari” mavzusida  ma’ruza  qildi. Ishtirokchilar tomonidan  mavzuga oid savol-javoblar o’tkazildi.