Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

10-МТТ мудирасининг ҳисоботи тингланди

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 10-сонли мактабгача таълим  ташкилотида 1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов, ҳоким ўринбосари С.Луқмонов  ва мактабгача  таълим  бўлими  мудири Б.Асроровалар  ота-оналар  ва маҳалла фуқаролари билан учрашдилар

Мактабгача таълим ташкилотида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мактабгача таълим ташкилоти  директори В.Худойбердиеванинг  ҳисоботи тингланди, ота-оналар  томонидан берилган саволларга  тўлиқ жавоб берилди.      

         Сектор  раҳбари  томонидан  юзага келган муаммолар,  уларни  ҳал этиш чоралари  юзасидан ташкилот раҳбарларига  вазифалар тақсимлаб  берилди ҳамда   келгусидаги режалар белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 07/05/2021 07:18;   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/10-mtt-mudirasining-hisoboti-tinglandi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 10:18