Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

19-август куни 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

    Тадбирда Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари, Наврўз маҳалласи  раиси, Хотин қизлар қўмитаси раиси ва МФЙ фаоллари,    кенг жамоатчилик  вакиллари   ва  болажонларнинг  ота  оналари иштирок этдилар.

 Очиқ эшиклар куни тадбири қатнашчилари 5-сонли Мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган гуруҳлардаги таълим тарбия жараёни,ривожлантирувчи марказлар фаолияти,чет тили тугараклари фаолияти,болаларнинг соғлом овқатлантирилиши ахволи ,тиббиёт ҳамшираси иш фаолияти ,МТМ да болаларнинг ўз вақтида ўйнашлари ва кўнгилли дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

  Тадбир иштирокчиларига катта тайёрлов гуруҳи болалари иштирокида тайёрланган “Хайр боғчам”тадбирини намойиш этилди.

   Тадбир сўнгида ота-оналар ва маҳалла фаоллари 5-МТМ фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдиришди ва фарзандлари тарбияси билан шуғулланаётган жонкуяр тарбиячи ва педагогларга ўз миннатдорликларини билдиришди.

Охирги ўзгариш вақти: 20/08/2019 07:52;   Кўрилганлиги: 191
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/19-avgust-kuni-5-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-ochiq-eshiklar-kuni-tadbiri-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:07