Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 21 август куни “Очиқ эшиклар куни“ лойиҳаси ўтказилди. Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселектрда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

                                           2019 йил 21 август куни “Очиқ эшиклар куни“ лойиҳаси ўтказилди.
Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселектрда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

                                                      2019 йил 21 август куни “Очиқ эшиклар куни“ лойиҳаси ўтказилди.
Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселектрда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари, маҳалла раиси А. Ахмедов ва маҳалла фаоллари, қишлоқ оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари ҳар бир гуруҳ хоналарига кириб болаларга “Илк қадам давлат дастури “ асосида берилаётган таълим-тарбия жараёнлари, гуруҳларда давлат талаблари асосида ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар, болаларнинг ётоқхоналарида яратилган шароитлар, мактабгача таълим ташкилотида болаларни соғлом овқатлантиришнинг ташкил этилиши, озиқ-овқат махсулотларининг сақланиши билан атрофлича танишиб ўтишди. Болалар учун яратилган шароитлар ота-оналарга манзур бўлди. Тадбирнинг иккинчи босқичида барча мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбирини намойиш этилди. Тадбирда қатнашган ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари давлатимиз раҳбарининг келажагимиз пойдеворлари бўлмиш фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, келажаги порлоқ, таълим-тарбия олишлари учун яратиб бераётган шарт-шароитлари учун чексиз миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди ва 25-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва педагог ходимларига ҳам ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Худди шу куни лойиҳа тадбири туман бўлими тассаруфидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам кенг жамоатчили асосида “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида сектор раҳбарлари, МТБ ходимлари, кенг жамоатчилик ва ота-оналар МТТларга ташриф буюрдилар, лойиҳа байрамона тарзда кутаринки рухда ўтказилди. Ушбу лойиҳада МТТда ўтилаётган машғулотлар, озиқ-овқатлар таркиби ва сифати, тиббий ёрдам кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитлар ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда ота-оналар томонидан муносиб фикрлар билдирди. Ушбу ташкилот томонидан ташкил этилган лойиҳавий байрамда тарбиячи ва тарбияланувчилар томонидан тайёрлаган “Очиқ машғулотлар”, албатта яқинда нишонланадиган мустақиллигимиз байрами муносабати билан жажжи келажагимиз фарзандлари томонидан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида байрам дастурлари намойиш этилди. Ватанни севмоқ остонадан бошланганидек, бугунги кунда болажонларимиз тарбиячиларимиз томонидан ташкилотда ватанимизни мадх этувчи куй ва қўшиқлар ўргатаётганлигини айтиб ўтишимиз лозим. Байрам давомида бизнинг жажжи қўриқчиларимиз томонидан “Мен Ватанимга хизмат қиламан” мавзусида қўшиқлар айтиши меҳмонларни манзур этди. “Очиқ эшиклар куни” лойиха байрам дастурига ташриф буюрганларда катта таъсурот қолдирди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/08/2019 10:48;   Кўрилганлиги: 173
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/2019-yil-21-avgust-kuni-ochiq-eshiklar-kuni-loyihasi-otkazildi-oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tassarufidagi-25-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-samarqand-viloyati-hokimi-tomonidan-2019-yil-8-avgustda-otkazilgan-videoselektrda-berilgan-topshir
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 09:06