Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 9 – октябр куни Оқдарё тумани Янгиобод МФЙ да “HAPPY CHILDREN” номли яна бир нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлади.

Очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, маҳалланинг фаол оқсоқоллари ва онахонлар иштирок этишди. Туман мактабгача таълим бўлими мудири қишлоқ аҳолисини, болажонларни, барча тадбир иштирокчиларини ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг иш фаолиятини бошлаганлиги муносабати билан табриклади. Болажонлар томонидан рус тили ва инглиз тилида ижро этган шер ва қўшиқлари барчага хурсандчилик бағишлади. Янгиобод МФЙ ҳудудида яшовчи 25 нафар болажонлар таълим тарбия олишлари учун қамраб олинди ва 2 нафар хотин қизлар иш билан таъминланди. Мазкур таълим муассасасида болаларнинг таълим-тарбия олишлари, учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб маҳалла аҳли ҳамда болажонлар ватанимиз келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг баркамол авлод бўлиб сифатли таълим тарбия олишига этибор қаратаётган муҳтарам Президентимизга миннатдорликларини билдиришди.

Охирги ўзгариш вақти: 09/10/2019 16:10;   Кўрилганлиги: 137
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/2019-yil-9-oktyabr-kuni-oqdaryo-tumani-yangiobod-mfy-da-happy-children-nomli-yana-bir-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-ish-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:31