Хабарлар

Оқдарё тумани Мактабгача таълим бўлими тассарруфидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасида нодавлат ва давлат хусусий шерикчилик муассасаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

27-11-2018 17:17   525

Ўзбекистон Республикаси Президентининг”Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисидаги” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595 –сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 26 ноябр куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассарруфидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасида нодавлат ва давлат хусусий шерикчилик муассасаларига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ “Чайжовул” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаси очилди

10-11-2018 09:37   652

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани А.Темур МФЙ “Чайжовул” қишлоғида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаси очилди.2018 йил 18 октябрь куни ушбу муассасанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимида Август анжумани ўтказилди

30-08-2018 17:16   752

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг “2018-2019 ўқув йилида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик афзаликлари-оммабоплик ва сифати” шиори остида Август анжумани ўтказилди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида "кичкинтой-ширинтой"мусобақаси бўлиб утди.

30-07-2018 05:36   633

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида "кичкинтой-ширинтой"мусобақаси бўлиб утди.Унда Иштихон,Пайариқ,Қушработ ва Оқдарё туманларидаги мактабгача таълим муассасаларидаги болалар катнашишди.Мусобақа жуда қизиқарли ва кутаринки рухда утди.Мусобақа сунгида хакамлар балларни элон қилиб,Кушробод 1-ўрин,Пайариқ 2-ўрин,Иштихон ва Оқдарё туманларига эса 3-ўринни бериб деплом билан тақдирлашди.

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Мактабгача таълим муассасаларида эртаклар орқали болалар дунё қарашини кенгайтириш."туғрисида мақоласи

14-07-2018 07:32   682

“Эртаклар-яхшиликлар етаклар” деб бежиз айтишмаган. Эртаклар болаларнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган маънавий тахдидлардан химоя қилишда, уларнинг маънавий тарбиясини шакллантириш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Эртаклар ёрдамида болаларнинг хотираси, диққат тафаккури ривожланади. Уларни тинглаш ўқиш она тилида тил ва нутқнинг тараққий этишини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Боладаги айрим нутқий камчиликларни бартараф этиш ишлари дастлаб мактабгача таълим муассасасида олиб борилади.

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Ҳар бир боланинг хаёти бу-кичкина мўжиза."номли мақоласи

13-07-2018 08:57   618

Ватанимизнинг келажаги халқимизнинг эртанги куни мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обрў-эьтибори, ўз ўрнига эга бўлиши авваламбор фарзандларимизнинг ўниб, ўсиб, улғайиб қандай инсон бўлиб хаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир хақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Мактабгача таълим муассасаларида чет тили ўргатилишини жадаллаштириш ва уни жорий этиш масалалари" туғрисида мақола

11-07-2018 14:38   807

Мухтарам президентимиз томонидан мустақиллик йилларида ватанимизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устивор йўналишлари даражасига кутарилди.

        

Оқдарё туманида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танлови ўтказилди

26-06-2018 13:23   712

 

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ 3261-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш  юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан ҳамкорликда таълим муассасаларида соғлоом овқатланишни ташкил ва Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 25 майдаги №01-14/22-840-сонли хати, намунавий Низом ижросини таъминлаш мақсадида  “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” ва “Йилнинг энг намунали ошхонаси” кўрик-танловинининг туман босқичи ўтказилди.