Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

БАЙРАМ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН

Муҳтарам  юртдошлар!

 Қадрли ҳамкасблар!

       Сизларни, барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик  ва саҳоват айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

       Бу қутлуғ байрамда ҳаммамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз. 

     Эл-юртимизнинг шу муборак ойда қилган ибодатлари, эзгу ниятлари ижобат бўлсин!

     Жонажон Ватанимиз, хонадонларимизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Яратганнинг у́зи мададкор бўлсин!  Муқаддас кунларда ният қилайликки, фарзандларимиз ва шогирдларимиз камолидан мудом юзимиз ёруғ, қаддимиз баланд бўлсин!  Ёш авлодни чинакам инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, ҳаётда тўғри йўл кўрсатиш каби эзгу ишларимизнинг мудом ривожини ва хайрли натижаларини берсин!

  БАЙРАМ  БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН

  Ҳурмат ва эҳтиром билан                           

 Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири

 Асророва Бахтигул Аброровна


Киритилган вақти: 12/05/2021 16:20;   Кўрилганлиги: 79
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/bayram-barchamizga-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 09:11