Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Муҳтарам  юртбошимиз  2017 йил 30 июнь куни республика "Камолот" қурултойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилган кун – 30 июнь санасини мамлакатимизда Ёшлар куни деб эълон қилди. Шундан буён 30 июнь куни юртимизда "Ёшлар куни" сифатида нишонлаб келинмоқда.

         Азиз ёшлар ! биз  сизларни  Ватанимизнинг, жамиятимизнинг ҳал қилувчи кучи деб биламиз.  Сиз Ўзбекистонимизнинг ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли  вазифаларни  ҳал  этишга  қодирсиз.

Сизларнинг ҳар бирингизга эл-юртимиз фахрланадиган, жонажон Ўзбекистонимизнинг муносиб, маънан соғлом фарзанди, ҳақиқий инсон бўлиш бахти насиб этишини ҳамда куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмаслигини тилаймиз.           

       Ҳамиша халқимизнинг юксак ишончига муносиб бўлинг!  Биз сизларга ишонамиз! 

Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишга маҳкам бел боғлаган, Сиз азиз ёшларни “ Ёшлар куни “ билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилаймиз.

                           Ҳурмат билан

       Асророва Бахтигул Аброровна                                             

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими   мудири.


Киритилган вақти: 30/06/2021 10:07;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/bayramingiz-bilan-tabriklaymiz
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 12:20