Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Боғча мудиралари халқни олдида ҳисобот бермоқда

Эндиликда барча мактабгача таълим ташкилотларида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ва болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасида қасамёд қилиб, халқни олдида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериб боришлари белгиланди.

Шу муносабат билан, бугун 4-сектор ҳудудига қарашли 4-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, ота-оналар иштирокида юқоридаги вазифалар юзасидан боғча мудирасининг ҳисоботи тингланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланди. Шунингдек, тадбирда ота-оналар ўзларини ўйлантирган масалалар билан масъулларга мурожаат қилишди.


Киритилган вақти: 04/05/2021 13:42;   Кўрилганлиги: 26
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/bogcha-mudiralari-xalqni-oldida-hisobot-bermoqda
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 06:19