Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Болажонлар иштирокида ўтказилган тадбир барчага манзур бўлди

Бугун “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари кичик мутаҳассислар тайёрлаш марказининг тарғибот гуруҳи аъзолари 7-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирида иштирок этишди.

Бугун “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари кичик мутаҳассислар тайёрлаш марказининг тарғибот гуруҳи аъзолари 7-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирида иштирок этишди. “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остидаги тадбирда болажонлар ўзларининг кўргазмали чиқишлари билан йиғилганларнинг олқишларига сазовар бўлишди. Унда бир-бирини такрорламас ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқлар, спорт саҳна кўргазмаси ҳамда “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” қўшиғига тайёрланган мусиқий чиқишлар барчага бирдек манзур бўлди.

Бир сўз билан айтганда “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Киритилган вақти: 07/01/2021 06:19;   Кўрилганлиги: 108
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/bolajonlar-ishtirokida-otkazilgan-tadbir-barchaga-manzur-boldi
Чоп этилган вақт: 14/05/2021 22:40