Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Болажонлар учун ажойиб совға

Фарзадларимиз ҳар томонлама баркамол, илмли, доно ва иқтидорли бўлиб етишлари учун ватанимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани юртимизнинг барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бизнинг туманимиз болажонларига ҳам бу йил омадли келди десак,  муболаға бўлмайди.

Фарзадларимиз ҳар томонлама баркамол, илмли, доно ва иқтидорли бўлиб етишлари учун ватанимизда мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилаётгани юртимизнинг барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Бизнинг туманимиз болажонларига ҳам бу йил омадли келди десак, муболаға бўлмайди. Сўзимизнинг исботи сифатида, бугун Пўлатдархон маҳалла фуқаролар йиғинида 100 ўринли Давлат шерикчилиги асосидаги "Шаҳзоданинг болалик подшолиги" номли мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Самарканд вилоят ҳокими уринбосари Р.Қобилов, туман ҳокими Ф.Абилов ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассаса мудиралари иштирок этишди.
Янги муассасанинг очилиши нафақат болажонларни, балким 22 нафар иш ўрни билан таъминланган хотин-қизларни ҳам хурсанд қилди.


Киритилган вақти: 15/08/2019 20:25;   Кўрилганлиги: 142
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/bolajonlar-uchun-ajoyib-sovga
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 15:56