Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ҲАР БИР БОЛА ТАРБИЯСИДА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ!

Хар бир харакатларимиз замирида фарзандларимизни бахту- икболи, фаровон келажаги максад килиб ку́йилган. Фарзанд -оилада  улғаяди, камол топади.

ҲАР БИР БОЛА ТАРБИЯСИДА БАРЧАМИЗ МАЪСУЛМИЗ!

  Тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот,  ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат  масаласидир.           Абдулла Авлоний

        

            Хар бир харакатларимиз замирида фарзандларимизни бахту- икболи, фаровон келажаги максад килиб ку́йилган. Фарзанд -оилада  улғаяди, камол топади.

          Оила–Ватан ичра бир мўжаз Ватан. Муҳтарам Президентимиз  таъкидлаганларидек, “Авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бу – оиладир”. Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол  авлодни  тарбиялашдир. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча хайрли ишлар аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.  Болалар тарбиясига   нафақат оила,  таълим-тарбия муассасалари балки маҳалла  ҳам  маъсулдир. Чунки, фарзанд тарбияси кўп омилларга, аввало, ахлоқий-маънавий муҳитга ҳам  боғлиқ. Таълим-тарбия муассасалари билан оила ҳамкорлиги бунда муҳим аҳамиятга эга. Она юртига муҳаббатни шакллантириш, маърифатли ва маънавиятли шахс сифатида вояга етишларини таъминлаш, болаларнинг маънавий баркамол ва жисмонан соғлом бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни  яратиш  ҳар биримизнинг  муқаддас  бурчимиздир.

          Шуниси қувонарлики, ҳозирда оилаларда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига бўлган эътибори кундан-кунга кучаймоқда. Бунгa сабаб муҳтарам юртбошимиз томонидан халқ манфаатлари  учун  барча соҳаларга бўлган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлардир. Бундай имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб келаётган ота-оналар фарзандлари тарбиясига ўта маъсулият билан қарамоқдалар.Чунки, Фарзанд  Оллоҳ томонидан ато этилган улуғ неъмат бўлиши билан бирга, у ота-онага топширилган маъсулият ҳамда омонатдир. Болалар - келажагимиз экан, уларни ҳам жисмонан,ҳам  руҳан, ҳам маънан соғлом бўлиб камолга етказиш  барчамизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолиши керак.  

         Зеро, тарбия -шахснинг  маънавий    ва   ақлий   қиёфасини,  ҳаттоки бутун тақдирини белгиловчи омилдир. Улуғ мутафаккир Абдулла Авлонийнинг“Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ”китобида “Аллоҳ таоло инсонларни асл хилқатда истеъдод ва қобилиятли, яхши билан ёмонни,фойда билан зарарни,оқ билан  қорани  ажратадиган қилиб яратган. Лекин инсондаги бу қобилиятни камолга етказиш – тарбия билан бўлур” - дейилган. Фарзандга тўғри тарбия бериш эса оиладан  бошланади. Оилада  фарзандларнинг ҳар томонлама камол топиши учун маънавий- ахлоқий шароитлар яратилсагина муваффақиятларга эришилади.

         Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиясида ўзларининг бурч ва маъсулиятларини чуқур англашлари лозим. Шундай экан, оилада руҳий хотиржамлик, самимий муносабат, ота-она обрўсининг юқори бўлиши, болаларга талаб қўйишда оила катталари ўртасидаги бирликнинг сақланиши, бола шахсини меҳнатга тарбиялашга алоҳида эътибор бериш, болани севиш ва иззатини жойига қўйиш, оилада қатъий режим ва кун тартибини ўрнатиш, боланинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш, боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш, ундаги мустақилликка интилиш ва ташаббускорлик сифатларини қўллаб-қувватлаш ота-оналарнинг педагогик билимларга эга эканлигини  кўрсатади.       

         Оила тарбияси ижтимоий тарбия билан узвий алоқада бўлсагина, кутилган натижаларга эришиш мумкин. Бу  борада ота-оналарнинг оилада  фарзанд   тарбияси  ва маънавий -ахлоқий руҳий ва  жисмоний  камолоти  учун  зарур бўлган ижобий  ота- оналик кўникмаларини ўзлаштириб бориши катта аҳамиятга эга.Хар бир  ота-она  ўз   фарзандини   дунёдаги    энг   толеи баланд маърифатли   ва   саодатли   бўлишини  истайди   ва  бунга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Шундай экан, биз мактабгача таълим тизими   ходимлари, ота-оналар  маҳалла  билан  ҳамкорликда   болалар   тарбиясига ҳеч қачон бефарқ бўлмайлик

  Фарзандларимиз таълим- тарбиясига бўлган эътиборни  ўзлигимиз  ва келажакка бўлган  эътибор деб билиб, ёш авлодга   ғамхўрлик  кўрсатиш , соғлом ўсиши, тўғри тарбия ҳамда таълим  олишини   таъминлаш  барчамизнинг бурчимиз  эканлигини ҳеч  қачон  унутмайлик. Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, оиласи, она тилига, миллати, дини ва анъаналарига содиқ бўлиб камол топишсин.

 

    Асророва  Бахтигул  Аброровна               

    Оқдарё  туман  мактабгача  таълим

    бўлими  мудири


Охирги ўзгариш вақти: 28/05/2020 08:34;   Кўрилганлиги: 212
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/har-bir-bola-tarbiyasida-barchamiz-masulmiz
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 11:08