Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Оқдарё  Педагогика  коллежида туман  мактабгача  таълим  бўлими мудири Б.Асророва томонидан, мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти, болаларга берилаётган таълим-тарбия сифати, болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот йиғилиши  бўлиб ўтди.

Йиғилишда  таълим -тарбия самарадорлигини ошириш, ноанъанавий машғулотларни ташкил этиш,  фаоллик  марказларини  жиҳозланиши, тарбиячилар фаолияти, йўл қўйилган камчиликларни  бартараф  этиш  йўллари, таълим –тарбия сифатини кўтариш, болалар билан ишлаш, тарбиячининг муомала маданияти, машғулотларда илғор педагогик технологияларни қўллаш  метод ва усуллари  тўғрисида бўлим  мудири  Б.Aсророва ўз фикрларини  билдирди.    

        Йиғилиш якунида бўлим мудири томонидан юзага келган муаммолар,  уларни  ҳал этиш чоралари  юзасидан ташкилот раҳбарларига  вазифалар тақсимлаб  берилди  ҳамда   келгусидаги  режалар  белгилаб  олинди.


Киритилган вақти: 28/05/2021 09:30;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/hisobot-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 09:07