Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Ифодали ўқилган шеър” кўрик -танловининг II- ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Бугун Окдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги 3-сектор ҳудудидаги  1, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Ифодали ўқилган шеър” кўрик -танловининг II- ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда тумандаги 3,5,11,13,21,27,30,34-сонли Мактабгача таълим ташкилотларининг I-босқичда ғолиб чиққан тарбияланувчилари иштирок этишди.

Кўрик -танлов жараёнлари бўйича 4 ёшдан- 5 ёшгача бўлган гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида  13-МТТ тарбияланувчиси Аламхонов Темурхон, 5 ёшдан -6 ёшгача бўлган гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида 34-МТТ тарбияланувчиси Элмуродова Иродахон, 6 ёшдан -7 ёшгача гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида 34-МТТ тарбияланувчиси Бахромов Дилшодхон, 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчиси Ҳошимхонова Зеболар ғолиб деб топилди ва кўрик танловнинг  III-туман босқичига йўлланма олишди. Ғолиб тарбияланувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 27/04/2021 06:25;   Кўрилганлиги: 24
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/ifodali-oqilgan-sher-korik-tanlovining-ii-hududiy-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 06:25