Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Ижодкор тарбиячи” кўрик-танлови давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси   Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил  22-декабрдаги  802-сонли  қарори билан тасдиқланган “Мактабгача  таълим ва тарбиянинг  давлат стандарти”ни  ижросини  таъминлаш  ҳамда  мактабгача  таълим  ташкилотлари педагог  ходимларининг инновацион  фаолиятини   қўллаб-қувватлаш,  илғор педагогик  тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига   Илк ва мактабгача ёшдаги болалар  ривожланишига қўйиладиган  Давлат  талаблари, “Илк қадам”  Давлат  ўқув  дастури асосида янги  педагогик  технологияларни  жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият   юритиб келаётган  ёш ижодкор, истеъдодли ва ўз  ишига  сидқидилдан ёндашаётган тарбиячи мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларни  рағбатлантириш  мақсадида  Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  4-сектор  ҳудудида  жойлашган  5-12-16- 20- 25- 26-сонли  мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида  “Ижодкор тарбиячи”  кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда  мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва тарбиячиларнинг ижод намуналари билан яқиндан танишди  ва  тарбиячилар томонидан  қўл меҳнати асосида яратилган ўйинчоқлар ва турли буюмларнинг мазмун-моҳияти, машғулотлар жараёнида  қўлланиши, улардан фойдаланиш тартиби юзасидан тарбиячилар билан савол-жавоблар ўтказди ва энг  ижодкор  тарбиячиларни  рағбатлантирди.


Киритилган вақти: 03/07/2021 08:01;   Кўрилганлиги: 33
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/ijodkor-tarbiyachi-korik-tanlovi-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 12:11