Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Илк қадам” давлат дастури ҳамда давлат талаблари асосида “Беш муҳим соҳада болалаларни ҳар томонлама ривожлантириш йўллари” мавзусида навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Илк қадам” давлат дастури ҳамда давлат талаблари асосида “Беш муҳим соҳада болалаларни ҳар томонлама ривожлантириш йўллари” мавзусида навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда бўлим мудири Б.Aсророва, бўлим ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳамда тарбиячилари иштирок этишди. Семинарда тарбиячиларнинг машғулотлари кузатилди, меъёрий ҳужжатлари, тарбияланувчиларнинг 5 муҳим соҳа бўйича фаолиятлари ўрганилди. Фаоллик марказларининг жиҳозланиши, тарбиячилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатлари, кўргазмалар намойиш этилди, таълим –тарбия сифатини кўтариш, болалар билан ишлаш, тарбиячининг муомала маданияти, машғулотларда илғор педагогик технологияларни қўллаб, янгиликлар яратиш методлари хусусида бўлим мудири Б.Aсророва ўз фикр ва таклифларини берди.


Киритилган вақти: 28/05/2021 09:37;   Кўрилганлиги: 26
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/ilk-qadam-davlat-dasturi-hamda-davlat-talablari-asosida-besh-muhim-sohada-bolalalarni-har-tomonlama-rivojlantirish-yollari-mavzusida-navbatdagi-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 08:38