Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Истеъдодли болажон

2021 йил  6-июль  куни  10-сонли мактабгача таълим ташкилотида   мактабгача таълим  ташкилотлари тарбияланувчилари  ўртасида  "Истеъдодли болажон"  кўрик-танловининг ҳудудий босқичи  бўлиб ўтди.

Ушбу танлов  мактабгача ёшдаги болалар  ўртасида  мустақил фикрлаш кўникмасини ошириш, коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш, уларни билим олишга, санъатга бўлган қизиқишларини  ҳамда  истеъдодини  аниқлаш ва ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни  янги тизим  асосида  йўлга  қўйиш мақсадида  5 та  муҳим  ташаббуслари  ижросини таъминлашга қаратилди. Танловда  ўз иқтидорларини намоён қилган 10- сонли  мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиларидан  ташкил топган “Энг  яхши қўшиқ  куйловчи  гуруҳ”,  5-сонли мактабгача тълим ташкилоти тарбияланувчиси Ибодуллаев Жасур “Энг  яхши яккахон  жажжи қўшиқчи” номинацияларида ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди ва туман босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.  Ғолиблар  мақтов  ёрлиқлари ва  эсталик совғалари билан тақдирланишди.


Киритилган вақти: 06/07/2021 15:56;   Кўрилганлиги: 158
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/istedodli-bolajon
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 01:57