Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Оқдарё туман Педагогика коллежида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29-июндаги  ПФ-6013-сон Ўзбекистон Республикасида  “Коррупцияга қарши  курашиш  тизимини такомиллаштириш  бўйича  қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи в.в/б.  Б.Мамиров, бошқарма  юрисконсульти  Ш.Арипов туман прокуратураси мутахассиси Д.Мамарайимов, педагогика коллежи директори М.Саидмуродов,  туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, бўлим ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этди. Йиғилиш давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди. Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш  шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини ошириш  тўғрисида гапириб у́тилди.  Туман мактабгача таълим ташкилотлари директорлари томонидан берилган саволларга  бошқарма юрисконсульти Ш.Арипов томонидн тўлиқ жавоб берилди. Йиғилиш сўнгида бўлим мудири Б.Асророва томонидан мактабгача таълим тизимида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб олинди.


Киритилган вақти: 08/06/2021 06:54;   Кўрилганлиги: 27
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/korruptsiyaning-oldini-olish-va-unga-qarshi-kurashishga-qaratilgan-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 09:02