Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРГА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

2017-2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги дастурга асосан мактабгача таълим ташкилотлари  фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасида туман  мактабгача таълим ташкилотларида  ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди.

         Жумладан:  туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3,13,21,25,26,27-сонли мактабгача таълим ташкилотлари давлатимиз томонидан жорий таъмирланди. Жуда қисқа вақт икки йил давомида 5,7,10,11,16,18,28,30,32,36- сонли мактабгача таълим ташкилотлари “Обод қишлоқ дастури” ва “Инвестиция дастур”лари бўйича айримлари реконструкция қилинган бўлса, айримлари мукаммал таъмирланди. Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа фурсат ичида моддий техника баъзалари яхшиланди. Тарбиячи педагоглар дидактик ўқув материаллари билан таъминланди.

  2020 йилда ҳам 24,34-сонли мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастури асосида таъмирланиши режалаштирилиб, 2021 йил фаолиятини олиб бормоқда. Турон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Арпа  қишлоғида 75 ўринли давлат мактабгача ташкилоти иш фаолияти йўлга қўйилди. 2021 йил сентябрь ойида  Сўғончи қишлоғида  жойлашган 150 ўринга мўлжалланган  14-сонли  давлат  мактабгача  таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлайди.

         Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  1-3-4-5-6-8-11-13-14-19-27-30-36-сонли мактабгача таълим ташкилотлари табиий газ билан таъминлан.

   16 та (7, 9,10, 12,16, 18, 20, 21, 22, 24, 25, 26, 28, 32, 34) таълим ташкилотлари кўмир ёқилғиси билан иситилади. Ташкилот биноларининг электр тизимлари тартибга солиниб, барча мактабгача таълим ташкилотларига тежамкор лампочкалар ўрнатилган.

  Мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш  бўйича ўрнатилган тартибда тегишли ишлар амалга оширилди. Жойлардаги  шароитдан  келиб  чиқиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича зарур  қўшимча  чоралар белгиланган.

      Барча мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудида  тозалаш ва ободонлаштириш  ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 07/07/2021 13:49;   Кўрилганлиги: 95
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/maktabgacha-talim-sohasida-tarbiyalanuvchilarga-sifatli-talim-tarbiya-berish-uchun-qulay-shart-sharoitlar-yaratilmoqda
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 00:43