Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таьлим ташкилотлари сектор раҳбарларини назоратида

Эндиликда барча мактабгача таълим ташкилотларида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида  соғлом рақобатни кучайтириш ва болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан қасамёд қилиб, халқни олдида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериб боришлари белгиланди.

Шу муносабат билан, бугун 4-сектор ҳудудига қарашли 16-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман 4- сектор раҳбари Ж. Ядгаров, ҳоким ўринбосари  С. Лукмонов, мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва  ва масъул ходимлари, ота-оналар иштирокида Мактабгача таьлим ташкилотлари раҳбарининг ҳисоботи тингланди. Юқоридаги вазифалар юзасидан сектор раҳбари ва ҳоким ўринбосарининг таклиф ва тавсиялари тингланди, ҳамда келгусидаги режалар белгиланди. Шунингдек, тадбирда ота-оналар ўзларини ўйлантирган масалалар билан масъулларга мурожаат қилишди.


Киритилган вақти: 04/05/2021 14:12;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlari-sektor-rahbarlarini-nazoratida
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 05:17