Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА

Мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк  истиқлол туфайли  Ўзбекистон  ўтган давр мобайнида  жаҳон  ҳамжамиятида муносиб  ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан,  миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Бугунги кунда  юртимизда тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлаш даврида  юртбошимиз  томонидан мактабгача  таълим  тизимига алоҳида эътибор  қаратилаётганлигини  айтиб  ўтишимиз лозим. Ҳозирги кунга келиб мактабгача  таълимни ривожлантириш мақсадида элликдан зиёд қарор, фармон, буйруқ ва фармоишлар ишлаб чиқилди.

Ватанимиз эртанги куни ва истиқболини ҳал қиладиган ҳозирги ёш авлодни муносиб равишда камолга етказиш таълим -тарбия соҳасини замонавий даражада узлуксиз такомиллаштириб бориш билан боғлиқ.

  Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт- шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш олдимизга қўйган энг долзарб вазифамиздир.

  Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Оқдарё туманида 35 та маҳалла  фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларимиз 13608 нафарни ташкил этади. Жумладан 2017 йил якунида болаларни мактабгача таълимга жалб қилиниши ва қамров фоизимиз 12.8% ташкил этса, 2018 йил якунига кўра 27.4%ни, 2019 йил якунида эса 51.2% фоизни  2020 йил якунига кўра  эса 67, 2 % га, ҳозирги кунда 2021 йил 70 % га етказилди. Йил  якунида 80 % га етказишни  ўз олдимизга  мақсад қилганмиз.  

         Бугунги кунда 28 та давлат, 8 та давлат хусусий шерикчилик, 1 та нодавлат ва 104 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида  жами 9410 нафар тарбияланувчиларимиз сифатли мактабгача таълимга жалб қилинди.

4 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини фаолиятини қайтадан ташкил этиш ҳисобига 85 дан зиёд, 8 та давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 104 дан зиёд, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 7 дан зиёд иш ўринлари яратилиб, педагог, тарбиячи, ҳамшира ва омбор мудирлари иш билан таъминланди.

  Шуни алоҳида айтишимиз жоизки аҳоли кам бўлган туманимизнинг чекка-чекка қишлоқларида фаолияти йўлга қўйилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бирида хотин-қизларимиз учун 2 тадан иш ўринлари яратилиб, жами қишлоқ жойларида иш тополмай қийналиб юрган  208 нафар хотин -қизларимиз иш билан таъминланди.

  Мактабгача таълим ташкилотларидаги кадрларнинг салоҳияти бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

  Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнига инновацион ғоя ва технологияларни жорий этган ҳолда тарбиячиларнинг комплекс ривожланишига йўналтирилган  илмий амалий семенар тренинглар мунтазам ўтказиб келинмоқда. 2018 йил педагог кадрларимизни 18% олий маълумотли бўлса бугунги кунга келиб 80% ни ташкил этади. Бундан ташқари ёш авлодни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида кўплаб тадбирлар, спорт мусабақалари, семинар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (СОVID-19) тарқалишини олдини олиш ва профилактика қилиш, мактабгача таълим ташкилотларида тегишли чораларни амалга ошириш ҳамда ходимлар ва тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш болажонларимизни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Болажон” телеканалида болалар учун “Ақлвой” таълимий теледастурлар ташкил этилди, ундан ташқари туманда телеграмм мессенжерида “Ота-оналар ва педагоглар” гуруҳи ташкил этилди. Ушбу гуруҳга барча тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари аъзо қилинди.

Ташкилот  тарбиячилари ўз иш режаларига асосан кун давомида болалари билан олиб борилган машғулотлари тўғрисида фоторасмлар ва видеофайлларини  гуруҳга жойлаштириб боришадилар. Бу ўз навбатида ота-оналар учун  катта ёрдам бўлди.

Тарбиячилар, ота-оналар ва болажонларнинг фаоллигини ошириш мақсадида туманда “Фидойи тарбиячи”, “Истеъдодли болажон” ва “Ижодкор тарбиячи”,”Эртакчи болажон”,  номинациялари бўйича танловлар ташкил этилиб келинмоқда.

Ташкил этилган “Истеъдодли болажон” кўрик-танловида тумандаги 4-5-6-7-10-20-27-34-36-сонли МТТ тарбияланувчилари ғолиб деб топилди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган “Дунё болалар нигоҳида” онлайн тадбирида 3-сонли МТТ тарбияланувчиси Ҳамдамов Камронбек, 5-сонли МТТ тарбияланувчиси  Акрамова Шаҳризода, 7-сонли МТТ тарбияланувчиси  Абдуллаева Севинч, 19-сонли  МТТ тарбияланувчиси Абдусаидова Азиза, 36-сонли МТТ тарбияланувчиси Искандаров Шахзодлар фаол иштирок этиб вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланишди.

30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Беш ташаббус - зўр имконият” онлайн кўрик-танловида 4-5-6-7-10-12-13-24-34-36-сонли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари фаол иштирок этишди.

Тарбиячилар томонидан олиб борилган онлайн машғулотлар ҳафта давомида бўлим методистлари томонидан таҳлил қилиниб ҳафта сўнгида мониторинг натижалари эълон қилиниб борилди.Мониторинг натижаларига кўра тумандаги 4-5-6 -7-13-19-20-27-30-34-36-сонли МТТ тарбиячилари юқори ўринларни эгаллашди. машғулотларда фаол қатнашган тарбиячи ва педагоглар вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими томонидан рағбатлантирилиб борилди.

Ташкилот ходимлари биринчи навбатда туман Санитария эпидемиология осойишталик марказида COVID-19 бўйича тиббий кўрикдан ўтказилди ва эмланди.  Барча  мактабгача  таълим ташкилотлари  жами 25 млн 727 минг 676 сўмлик тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

 Жумладан: тарбияланувчиларнинг ҳароратини масофадан ўлчаш асбоби 28та, хўжалик совуни 200та, тиббий ниқоблар 1500 та, суюқ совун 330 та, 100 гр. антисептик воситалар 430 та, 200 гр антисептик воситалар 467 та, 500 гр антисептик воситалар 70 та, ўрама салфеткалар 400 дона, 70% ли этил спирти 148 флакон, хлор эритмаси 60 та флаконлар шулар жумласидандир.

         Шуни айтишимиз жоизки, мактабгача таълим тизимида ҳали қилганимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган  муҳим устувор вазифалар олдимизда турибди. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожланиши учун замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнида жорий этиш, уларни мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш олдимизга қўйган бош мақсадимиздир. Чунки эртанги кунимиз ва келажагимиз айнан бугун мактабгача таълим ташкилотларида вояга етаётган,    тарбияланаётган жажжи фарзандларимизга боғлиқдир.

  Муҳтарам юртбошимизнинг “Ватанимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат”- деган сўзлари биз раҳбарларга улкан ишонч ва масъулият юклайди. Ҳар биримизни янада ватанпарварликка чорлайди. Шундай экан,  ватанимиз  келажаги  бўлган фарзандларимиз  тақдирига бефарқ бўлмайлик.

Мактабгача таълим бўлими мудири:           Асророва Бахтигул Аброровна


Охирги ўзгариш вақти: 07/07/2021 09:48;   Кўрилганлиги: 29
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/maktabgacha-talim-tizimida-olib-borilayotgan-islohotlar-amalda
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 11:54