Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

"Машғулотларни ўтказиш жараёнида янги педагогик технология методларидан самарали фойдаланиш йўллари”

мактабгача таълим  ташкилотида "Машғулотларни   ўтказиш жараёнида  янги педагогик технология   методларидан самарали фойдаланиш   йўллари” мавзусида  ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

16- сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан ҳар бир гуруҳда  очиқ  машғулотлар ўтказилди, фаолият ўтиш вақтида фойдаланиш учун қўл меҳнати бўлган кўргазмали қуроллар намойиш этилди. Тарбиячилар ўзаро бир-бирлари билан тажриба алмашишди. Семинар якунида  бўлим мудири ўринбосари М.Саидкамолова  тарбиячиларга  мактабгача таълим ташкилоти педагогларини касбий компетенсиясини ривожлантириш, таълим- тарбияни самарали ташкил қилиш учун ўқитишнинг замонавий илғор усулларини, янги педагогик ҳамда ахборот технологияларни таълимий -тарбиявий жараёнга жорий этиш  буйича ўз фикр ва таклифларини берди.


Киритилган вақти: 14/06/2021 07:18;   Кўрилганлиги: 47
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/mashgulotlarni-otkazish-jarayonida-yangi-pedagogik-texnologiya-metodlaridan-samarali-foydalanish-yollari
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 11:03