Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Навоийхонлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тумандаги 3,30-сонли мактабида мактабгача таълим ташкилотолари тарбияланувчилари иштирокида ўтказилган тадбир жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган улуғ аллома Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, унинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини чуқур англашга хизмат қилди.

    Тадбирда ижодкорлар,  ўқитувчилар томонидан Навоий ижодининг ўзига хос жиҳатлари, асарларидаги инсонийлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғоялари тараннуми ҳақида кенг маълумотлар берилди. Жажжи болажонлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, уларнинг бийрон тилидан учган Навоий ғазал ва рубоийлари йиғилганларга манзур бўлди.

Киритилган вақти: 08/02/2021 13:27;   Кўрилганлиги: 74
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/navoiyxonlik-tadbirlari-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 10:15