Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Навоийхонлик тадбирлари давом этмоқда

Оқдарё туман Янгиқўрғон МФЙда тадбиркор Турсунова Дилшод томонидан ташкил этилган Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 9-феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Оқдарё туман Янгиқўрғон МФЙда тадбиркор Турсунова Дилшод томонидан ташкил этилган Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида жорий йилнинг 9-феврал куни Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва иштирок этди. Тадбир давомида ғазал мулкининг султони мир Алишер Навоий асарлари ва шерлари болажонлар томонидан аъло даражада ижро этилиб тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият баҳш этиб барчага бирдек манзур бўлди.

Мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 100 нафар 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олинган ҳамда 15 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган.


Киритилган вақти: 09/02/2021 08:31;   Кўрилганлиги: 70
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/navoiyxonlik-tadbirlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 11:25