Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Наврўз — гўзаллик байрами

Наврўз байрами бутун юртимизда кенг нишонланиши боқий анъанага айланиб қолди. Гўё шу лаҳзаларда Наврўз айнан баркамол авлодни маънан камолга етказувчи  байрамга айлангандек.

Наврўз байрами бутун юртимизда кенг нишонланиши боқий анъанага айланиб қолди. Гўё шу лаҳзаларда Наврўз айнан баркамол авлодни маънан камолга етказувчи  байрамга айлангандек. Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида “КЕЛ  НАВРЎЗИМ!” номли маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, бўлим ходимлари, барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари ҳамда маҳалла нуронийлари, ота-оналар таклиф этилди. Байрам тадбирида мактабгача таълим ташкилоти ходимлари миллий анъаналаримиз ва урф одатларимиздан бўлган баҳорни илк таоми  "Сумалак"  тайёрланиб барчага улашилди. Тадбирда болажонларимиз томонидан ижро этилган   қўшиқлар ва рақслар барчани мамнун этди. Тадбир барчага  манзур бўлди.


Киритилган вақти: 16/03/2021 13:16;   Кўрилганлиги: 141
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/navroz-gozallik-bayrami
Чоп этилган вақт: 29/07/2021 12:08