Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

"Очиқ эшиклар куни " ойлиги давомида 30 сонли мактабгача таълим ташкилотида

Оқдарё туманида мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги арафасида 
"Очиқ эшиклар куни " ойлиги давомида 30 сонли мактабгача таълим ташкилотида оилавий мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун ривожлантириш марказларини ташкил этиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. 

Семинарга оилавий мактабгача таълим ташкилотидан 30 нафар тарбиячилар иштирок этишди.
Семинарда 30-МТТ тарбиячилари томонидан рағбатлантириш марказларини ташкил этиш, унинг мақсад вазифалари ва 5 та марказлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.
Тушунтириш жараёнида тарбияланувчилар билан биргаликда машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари тарбиячилар мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 15-августдаги 183-сонли (мактабгача таълим муассасаларида юритиладиган иш хужжатлари тўғрисида)ги буйруғи билан таништирилди ва меёрий хужжатлари ўрганилди.

Охирги ўзгариш вақти: 20/08/2019 13:14;   Кўрилганлиги: 191
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/ochiq-eshiklar-kuni-oyligi-davomida-30-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 15:22