Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оилавий нодавлат МТТлар сафи кенгаймоқда

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2021 йил  10-июньдаги  “Қамров паст бўлган туманларда  мактабгача  таълим  ташкилотлари тармоғини  кенгайтириш бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5144-сонли  қарори ҳамда  Самарқанд вилояти ҳокимининг  2021 йил  15-июньдаги “3-7 ёшли  болаларни  МТТларга   қамраб олиш  кўрсаткичини  ошириш” бўйича   07-01/1108-рақам билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да  белгиланган  Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш максадида  Оқдарё  тумани Авазали  МФЙ  Авазали қишлоғида  тадбиркор Шукуров Собир Исроилович ташаббуси билан “Юлдузча” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари  иштирок этишди.

Тадбирни туман Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва очиб бериб, маҳалла аҳлини ва мактабгача таълим тизими ходимларини янги “Юлдузча” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини  фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади.

Тадбир давомида болажонлар томонидан ижро этилган ашула ва рақс ҳамда ифодали ўқилган шерлар тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. 

    Ҳудудларда ташкил этилаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидан ота- оналаримиз мамнун...


Киритилган вақти: 26/06/2021 08:12;   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oilaviy-nodavlat-mttlar-safi-kengaymoqda
Чоп этилган вақт: 25/01/2022 01:08