Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Окдарё тумани мактабгача таьлим булимида, тарбиячилар у́ртасида "Ижодий кургазмалар" ку́рик танлови у́тказилди.

2019- йил 22-май куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими   тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Тарбиячиларнинг ижодий ишларидан намуналар“ кўрик танлови ўтказилди.

2019- йил 22-май куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими   тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Тарбиячиларнинг ижодий ишларидан намуналар“ кўрик танлови ўтказилди.

Тадбирни   бўлим мудири   Б. Асророва очиб берди.

     Тадбир жараёнида 26 нафар мактабгача таълим муассасаси мудиралари ва тарбиячилари иштирок этди. Муассасалар орасида танлов учун фаол тайёргарлик кўрган   30, 34, 22, ва 4- сонли мактабгача таълим муассасалари алоҳида ажралиб турди. Тарбиячилар   танлов учун қўл меҳнатидан фойдаланган кўргазмалар билан иштирок этди. Мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари   ва бошқа ёрдамчи тарбиячилар билан ясаган   кўргазмалари чиройли, қизиқарли, тарбияланувчиларга мос.   Улардан   илк қадам дастуридаги бешта асосий   марказ асосида   фойдаланиш мумкин.

     Ҳайъат   аъзолари ҳар бир мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларининг ижодий ишлари билан танишиб, тарбиячилар томонидан   тайёрлаб келинган таълимий, тарбиявий,   ривожлантирувчи ва дидактик   кўргазмалар, қўл меҳнати ва аппликация ишлари   ва макетлардан   машғулотлар жараёнида қандай фойдаланишини ҳақида сўради.   Тарбиячилар   тайёрлаган ижодий ишларини   мазмунан ёритиб бердилар.

   Тадбир сўнгида бўлим мудири Б. Асророва томонидан фахрли   ўринни олган   Мактабгача таълим муассасалари   тарбиячилари   Фахрий ёрлиқ ва   эсдалик   совғалар билан тақдирландилар.


Киритилган вақти: 28/05/2019 16:52;   Кўрилганлиги: 379
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/okdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bulimida-tarbiyachilar-urtasida-ijodiy-kurgazmalar-kurik-tanlovi-utkazildi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 15:21