Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

ОКДРЁ ТУМАНИДА ЯНА БИР ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЛИМ МУАССАСАСИ ЯНГИДАН КУРИЛИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Оқдарё туман Лоиш МФЙда жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди

Болалар мамлакат келажаги экан,уларнинг орзу-истакларини амалга оширишдаги барча имкониятлардан тўлаконли фойдаланиш, керак бўлса хар бир боланинг интилишини ўринли баҳолаш, уларда истедод учкунини аниқлаш ва қўллаб тўғри йўналиш бериш, уларга шароит яратиш бугун олидимизга кўйилган энг долзарб масаладир. Давлатимиз, Мухтарам Президентимиз томонидан мактабгача таьлим тизимида олиб борилаётган сайи- харакатлар, ислохатлар натижасида бугун Окдарё тумани Наврўз МФЙда яна бир 100 у́ринли   5- сонли Давлат мактабгача таьлим муассасаси янгидан курилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни сифатли таьлим-тарбия олиши учун барча шарт- шароитлар, кулайликлар яратилиб фойдаланишга топширилди.Туманимиз хокими Феруз Абилов томонидан мактабгача таьлим муассасасининг хар бир хонасига юмшок, замонавий куринишдаги гилам совга килинди. Президентимиз ва туманимиз хокими томонидан килинган болажонларимизга бу этибор "1 июнь -Халкаро болаларни химоя килиш куни"да хакийкий байрам совгаси бўлди. Хар бир муассаса ишчи- ходимлари, ота-оналар, болажонлар юзида чексиз табассум.


Киритилган вақти: 30/05/2019 09:22;   Кўрилганлиги: 198
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/okdryo-tumanida-yana-bir-davlat-maktabgacha-talim-muassasasi-yangidan-kurilib-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 14:35