Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман 14-сонли мусиқа мактабида "1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтли болалик" байрам тадбирлари бўлиб ўтди

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида тумандаги истироҳат боғида ва 14-сонли мусиқа мактабида "1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтли болалик" байрам тадбирлари бўлиб ўтди

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида тумандаги истироҳат боғида ва 14-сонли мусиқа мактабида "1-июнь Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Бахтли болалик" байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Байрам тадбирларига ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва болажонлар алоҳида тайёргарлик билан иштирок этишди. Болажонлар томонидан бахтли болалик ҳақида, озод ва обод ватанимиз Ўзбекистон ва унинг бой табиати, меҳнаткаш ва оқкунгил халқи, мевазор жаннатмакон боғлари, юксак пурвиқор тоғлари ҳақида ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқлари, шух-шодон рақсларини намойиш этилди. Байрам тадбирида барча мактабгача таълим муассасалари болажонлари фаол иштирок этишди. Байрам якунида болажонларни хушнуд этиш учун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар


Киритилган вақти: 04/06/2019 14:22;   Кўрилганлиги: 197
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-14-sonli-musiqa-maktabida-1-iyun-halqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bilan-baxtli-bolalik-bayram-tadbirlari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 07:22