Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман 24-сонли мактабгача таълим муассасасида очиқ мужассам машғулотлари ўтказилди

Мазкур таълим-тарбия масканида бўлиб ўтган очиқ мужассам машғулотида тарбиячиларнинг бой иш тажрибалари ва илғор услублари намойиш этилди

Оқдарё туман 24-сонли мактабгача таълим муассасасида очиқ мужассам машғулотлари ўтказилди. Мазкур таълим-тарбия масканида бўлиб ўтган очиқ мужассам машғулотида тарбиячиларнинг бой иш тажрибалари ва илғор услублари намойиш этилди. "Коинотга саёхат" мавзуидаги машғулот жараёнида кичкинтойларда она заминимиз ер ҳақида, сайёралар ,қуёш,ой хақида кўникма ва билимларга эга бўлишди. Болаларда сайёралар ва уларнинг тузилишига оид тушунчаларни шакллантиришга йўналтирилган яна бир мужассам машғулот 24-сонли мактабгача таълим муассасаси томонидан ташкил этилди. Тадбир ниҳоясида тақдим этилган илғор иш усуллари ва тажрибалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Педагогларнинг касбий маҳорати ва малакаларини ортиришда муҳим саналган бой тажрибаларни бошқа МТМларда ҳам оммалаштириш тавсия этилди.


Киритилган вақти: 17/04/2019 15:39;   Кўрилганлиги: 434
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-24-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-ochiq-mujassam-mashgulotlari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 18:22