Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман 4- сонли мактабгача таълим муассасасида Наврўз байрами тадбири бўлиб ўтди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Юртимизга бутун таровати,гузаллиги билан фасиллар келинчаги кириб келди.Табиатда яшариш ва янгиланиш мавсумини бошлаб берадиган бу мафтункор фасл бетакрор байрамлар билан янада файизли,жозибали ва қалбимизга яқиндир.Серқуёш диёримизда Наврўз айёмининг кенг нишонланаётгани хам буни ёрқин исботлаб турибди.Она табиатни севиш ва ардоқлаш, хаёт гултожи булган инсонни қадирлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби езгу ғояларни узида мужассам етган Наврўз халқимизнинг енг қадимий, асл миллий байрамидир. Асирлар давомида ел- юртимизнинг олийжаноб орзу-интилишларини ифода етиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маьно-мазмунга ега булиб, том маьнода умумхалқ байрамига айланди, дийилади Узбекистон Республикаси Приздинтининг 2018 йилги Наврўз умимхалқ байрамига тайёоргарлик куриш ва уни утказиш туғрисидаги қарорида.                                                                                        

Наврўзнинг ижтимоий ҳаётимизда узига хос алоҳида урни, аҳамияти бор. Кеча билан кундуз тенглашиб, табиатда уйғониш бошланадиган Наврўз халқимизнинг бой маьнавий мероси билан чамбарчас боғланиб кетган. Бу умумхалқ байрамининг уч минг йилликдан кўпроқ тарихга ега эканлиги ҳам Шарқ халқларининг жахон сивилизатсиясида катта ўрин тутганлигининг нишонаси сифатида қалбимизда чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.

Шу муносабат билан Оқдарё туман мактабгача таълим муассасаларида хам Наврўз умумхалқ байрами кенг тарзда нишонланмоқда.Хусусан     2019 йил 19 март куни Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасасида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

            Байрамда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, Бўлим тасарруфидаги мактабгача таълим муассаса мудиралари, тарбиячи, омбор мудирлари, ҳамширалар ҳамда 15 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаса мудираларииштирок этишдилар. Тадбирни Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов сўзга чиқиб байрам тантанани очиб берди ҳамда тумандошларимизни юртимизга кириб келаётган Наврўз умумҳалқ байрами билан муборакбод этди.

  Байрам давомида Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов томонидан 15 нафар тадбиркорларга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассаса мудиралари рухсатномалар тарқатилди.

  Миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз албатта байрамга шукух бағишлаган ҳолда “Келин салом” маросимлари ҳам намойиш этдилар.

  Болажонлар томонидан “Келди бахор”, “Андижон полкаси”, “Юртимда Наврўз”, “Бахор вальси”, “Бобо дехқон” мавзуларида қўшиқ, рақс ҳамда кўринишлар намойиш этилди.

  Тадбирда келган меҳмонларниалбатта ушбу чиқишлар ва кўринишлар хўшнид этди.

  Кўп йиллар давомида туманимиз ёш болажонлари қалбида эгаллаган, билим савиясига ўз хиссасини қўшган фахрий ўқитувчилар таклиф этилган бўлиб, Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан эсталик совғалар ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.

  Байрам давомида муассасалар томонидан сумалак ташкил этилган бўлиб. Сумалак атрофида куй-қўшиқлар ва намойишлар этилди.

  Байрам сўнгида Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими томонидан барча мактабгача таълим муассасалари фаол, иқтидорли тарбиячи, ҳамшира, омбор мудирлари фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 19/03/2019 14:31;   Кўрилганлиги: 358
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-4-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-navroz-bayrami-tadbiri-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 17:13