Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Асророва Бахтигул Аброровнанинг Ота-оналар ва фуқароларга йўллаган МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Ота-оналар ва Фуқаролар!

Биз сизларга йўллаётган Мурожаатнома, мураккаб бир даврга тўғри келмоқда.

Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Афсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз иродасини яна бир бор синовдан ўтказмоқда.

Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз.

Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда.

Ҳурматли Ота-оналар ва Фуқаролар!

Мамалакатимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади.

Бир сўз билан айтганда, соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Бинобарин, Президентимиз таъбири билан айтганда, давлатимиз ва жамиятимизнинг қудрати ва салоҳиятини, бутун борлиғимиз ва куч ғайратимизни баркамол авлод тарбиясига сафарбар этиш учун барча шароит ва имкониятларга эгамиз.

Бундай яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлардан фарзандларимиз қувончи чексиз. Айни дамда улардан бахтли инсон бўлмаса керак. Чунки бундай эътибор ёш авлод қалбида Ватанга мухаббат туйғусини кучайтириб, ўз юрти билан фахрланиш ҳиссини юксалтиради.

Муҳтарам юрт бошимиз ташаббуси билан таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ этиляпти. Замонавий талабларга мос, янги боғчаларни қуришга, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Буларнинг барчаси болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамровини ошириб, уларнинг соғлом, ақлан етук бўлиб улғайишига замин яратаётир. Ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу сабабли юртимизда ислоҳатлар кўлами мактабгача таълим тизимидан  бошланди. Бунда, аввало, 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олиш, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш биз таълим соҳасида фаолият олиб бораётган тарбиячилар, мураббийларнинг биринчи галдаги вазифамиздир. Чунки боладунёга келганидан бошлаб, унда айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқий-эстетик ва жисмоний хислатлар шаклланади. Ёш авлодга мактабгача таълим тизимида, сифатли таълим-тарбия бериб, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун юртимизда барча куч ва имкониятлар етарли. Лекин, давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилганлигига қарамай мактабгача таълим тизимида камчиликлар кўзга ташланмоқда. Тизимда ишни тўғри ташкил этмаслик, айрим раҳбарларда савия ва малака етишмаслиги, коррупция ҳолатлари, лоқайдлик ва бепарволик каби нуқсонлар борлиги сир эмас.

Туманимизда жами 123 та, 28 та давлат, 1 та хусусий, 86 та оилавий нодавлат ва 8 та давалт-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Хусусан 2017 йилда болаларни мактабгача таълимга қамрови 12 фоиз бўлса, хозирги кунда 68 %ни ташкил этади.

Раҳбарлик ваколатимдан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотларида йўл қўйилаётган камчиликларни бир ой муддатда бартараф этиш чораларини кўришга ваъда бераман.

Сўзимнинг якунида шуни айтишимиз жоизки, мактабгача таълим тизимида ҳали қилганимиздан кўра, қилишимиз лозим бўлган муҳум устувор вазифалар олдимизда турибди. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожланиши учун замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнида жорий этиш, уларни мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш олдимизга қўйган бош мақсадимиздир. Чунки эртанги кунимиз ва келажагимиз айнан бугун мактабгача таълим ташкилотларида вояга етаётган, тарбияланаётган жажжи фарзандларимзга боғлиқдир.

Муҳтарам юртбошимизнинг “Ватанимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз-ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат”-деган сўзлари раҳбарларга улкан ишонч ва маъсулият юклайди. Ҳар биримизни янада ватанпарварликка чорлайди.

Ҳурматли Ота-оналар ва Фуқаролар!

Мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва ходимлари фаолияти давомида йўл қўйилган ноқонуний ҳолатларда гувоҳ бўлиб, асословчи далилларингиз бўлганида ушбу ишонч телефон рақамига мурожаат қилишларингизни сўрайман.  

 

Асророва Бахтигул Аброровна - Туман мактабгача таълим бўлими мудири

Телеграм рақами:     +998997357737

 

Фарзандларимиз тарбиясида катта ғов бўлиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун бошланган ислоҳотларимизни оғишмасдан давом эттиришга ваъда бераман.

 

Доимо соғ-омон бўлингизлар!

Эътиборингиз учун рахмат!


Охирги ўзгариш вақти: 03/05/2021 14:54;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-asrorova-baxtigul-abrorovnaning-ota-onalar-va-fuqarolarga-yollagan-murojaati
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 04:52