Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророванинг 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати болажонларга йўллаган табриги

Аccалому- алайкум  ҳурматли  мактабгача таълим  тизими ходимлари, қалби -қайноқ, меҳри- дарё ота-оналар   ва  бизнинг келажагимиз  эгалари  бўлган азиз болажонлар!

Сизларни  1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш  куни билан чин қалбимдан табриклайман.  Болажонларнинг шўх-шодон ўйин-кулгуси, қувончу-  шодликларига тўлиқ диёр энг бахтиёр мамлакатдир. Болалари  бахтиёр мамлакатда иқбол, саодат, қувонч ва шодлик барҳаётдир. Жонажон юртимизда фарзандларимизнинг камолига ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатиб келинмоқда. Хусусан мактабгача таълим  соҳасида олиб борилаётган ишлар ана шундай эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Юртимизда болаларни ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида  тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Болажонларимизни ҳар томонлама билимли, соғлом, бахтиёр ўсиб улғайишлари учун Муҳтарам  Президентимиз  томонидан барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилган. Ҳаётимизнинг  гултожи бўлмиш  азиз фарзандларимиз сизлар шу муқаддас Ватанимизнинг келажаги ҳисобланасизлар. Ватанимиз  равнақи, ривожи  учун  ўз ҳиссасини қўшадиган билимли, ақлли,  доно  ва  албатта  бахтли инсонлар бўлиб етишишингизга ишонамиз!

            

Билмоқ учун дунёнинг сирин,

Қалб кўзила кўринг дунёни,

Жондан азиз беғубор, ширин,

Болаларга беринг дунёни.

                                        

Ҳурмат  ва эҳтиром билан

 Асророва  Бахтигул  Аброровна

Оқдарё  мактабгача  таълим  бўлими   мудири


Охирги ўзгариш вақти: 09/06/2020 09:00;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-basrorovaning-1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bolajonlarga-yollagan-tabrigi
Чоп этилган вақт: 09/05/2021 14:05