Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари ва ошпазлари билан суҳбат ўтказди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими  тасарруфидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида   туман  мактабгача  таълим  бўлими мудири Б.Асророва   мактабгача таълим ташкилотлари ҳамширалари ва ошпазлари билан суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига риоя қилиш, тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга риоя қилиш,  тарбияланувчиларда овқатлантириш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатлантириш кўникмаларини шакллантириш, таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиш, ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида технология ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши каби масалалар  тўғрисида бўлим  мудири  Б.Aсророва ўз фикр ва таклифларини берди.

Ҳамширалар томонидан Санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан  саволлар берилди. Саволларга  маъсул ходимлар жавоб  беришди.  

      Суҳбат давомида бўлим мудири томонидан юзага келган муаммолар,  уларни  ҳал этиш чоралари  юзасидан ташкилот ҳамшираларига вазифалар тақсимлаб  берилди  ҳамда   келгусидаги  режалар  белгилаб  олинди.


Киритилган вақти: 25/05/2021 06:48;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-5-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-basrorova-maktabgacha-talim-tashkilotlari-hamshiralari-va-oshpazlari-bilan-suhbat-otkazdi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 09:21