Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва раислигида бўлим ходимлари ва мактабгача таълим ташкилотлари директорларига йиғилиш ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида  мактабгача таълим бўлими мудири  Б.Асророва раислигида  бўлим  ходимлари ва  мактабгача таълим ташкилотлари директорларига  йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибида  мактабгача таълим ташкилотлари  фаолияти, болаларга берилаётган таълим-тарбия сифати, соғлом овқатлантиришни ташкил этилганлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоботи, ташкилотда олиб борилган ободончилик ва тозалик ишлари, болаларни  ташкилотга қабул қилиш тартиби, ташкилотларда санитария-гигиена талабларига риоя этилганлиги,   болаларни Опен ЭМИС  тизимига  киритилиши  аҳволи, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига берилаётган таълим-тарбия сифати,  атрофлича  кўриб  чиқилди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан  айрим ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди ва юзага келган муаммолар,  уларни  бартараф этиш чоралари  юзасидан бўлимнинг масъул ходимларига  ва ташкилот раҳбарларига  вазифалар тақсимлаб  берилди ҳамда  келгусидаги режалар белгилаб олинди.


Киритилган вақти: 25/05/2021 06:54;   Кўрилганлиги: 33
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-7-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-maktabgacha-talim-bolimi-mudiri-basrorova-raisligida-bolim-xodimlari-va-maktabgacha-talim-tashkilotlari-direktorlariga-yigilish-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 09:19