Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Миллат хазинаси” номли Давлат хусусий шериклиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотида амалий семинар ўтказилди

Республика  махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020-йил 15-июндан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  фаолияти  бошланиши муносабати билан “Давлат санитария-эпидемологик осойишталик маркази тавсиялари асосида эпидемиологик вазият даврида боғча педагог-ходимларини ва болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ва боғчада меҳнат жараёнини ташкил этиш” мавзусида  амалий семинар ўтказилди

Оқдарё туман  мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги “Миллат хазинаси”  номли Давлат хусусий шериклиги асосидаги    мактабгача таълим  ташкилотида  жорий йилнинг 17- июнь куни  бўлим мудири  Б.Асророва, бўлим услубчилари  ва  Давлат хусусий шериклиги асосидаги 7та, 2та нодавлат, 63та  оилавий нодавлат мактабгача таълим  ташкилоти раҳбарлари ҳамкорлигида  карантин юмшатилганлиги муносабати  билан Республика  махсус комиссиясининг қарорига кўра 2020-йил 15-июндан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  фаолияти  бошланиши муносабати билан “Давлат санитария-эпидемологик осойишталик маркази тавсиялари асосида эпидемиологик вазият даврида боғча педагог-ходимларини ва болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ва боғчада меҳнат жараёнини ташкил этиш” мавзусида  амалий семинар ўтказилди. Семинарда ташкилот шифокори Аброров Шахбоз томонидан

  -мактабгача таълим ташкилотига келадиган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг танаси ва кийимлари  юзасини антисептик билан зарарсизлантириш учун Дезинфекцион туннел ўрнатиш;

  -ташкилотнинг кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш жихозларини қўйиш;

  -ташкилотга кириш-чиқиш қисмида болаларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик;

  -гуруҳлар ичида ижтимоий масофани сақланишига қатъий риоя қилиш;

  -умумий фойдаланиш жойларини (ҳожатхона, умумий овқатланиш) антисептик воситалари билан таъминлаш;

  -ҳар 2-4 соатда эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, жиҳозларни зарарсизлантириш;

  -ходимларни  ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланишини;

  -гуруҳ хоналарини мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки машғулотлар давомида камида икки марта).

  -овқатланиш пайтида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахмат усулида ўтиришни ташкил этиш, овқатланиш вақтини минимал тартибга солиш ;

  -боғчанинг ходимлари соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини;

  -ходимларни сабабсиз боғча ҳудудидан ташқарига чиқишларини чеклаш ҳамда бегона шахсларни боғча ҳудудига киришини таъқиқлаш каби тавсияларни амалий тарзда бериб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга  тўлиқ жавоб берди.

            Бўлим мудири томонидан мактабгача таълим ташкилотида ушбу талабларни бажарилишини, тавсиялар ва тартибларга тўлиқ амал қилинишини назорат қилиш ҳамда жавобгарлигига  шахсан ташкилот раҳбари маъсул эканлиги айтиб ўтилди.

             Ушбу семинардан барча мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ўзларига керакли  маълумотларга эга бўлишди.


Киритилган вақти: 18/06/2020 08:13;   Кўрилганлиги: 164
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-millat-xazinasi-nomli-davlat-xususiy-sherikligi-asosidagi-maktabgacha-talim-tashkilotida-amaliy-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 19/05/2021 06:06