Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимида Август анжумани ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг “2018-2019 ўқув йилида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик афзаликлари-оммабоплик ва сифати” шиори остида Август анжумани ўтказилди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача вазирлигининг “2018-2019 ўқув йилида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик афзаликлари-оммабоплик ва сифати” шиори остида Август анжумани А.Темур кўчасида жойлашган 14-сонли мусиқа мактаби биносида ўтказилди.

         Ушбу анжуманда Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, Оқдарё туман Прокурор ёрдамчиси, тумандаги Партия Кенгаш раислари ҳамда депутатлари ва ҳамкор ташкилотлари иштирок этишдилар.

         Анжуманда Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва ҳисобот бериб утди.

         Ҳисобот сўнгида таклиф фирклар билдириб утилди.

         Анжуман давомида Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов сўзга чиқиб барчани келаётган мустақиллик байрами ҳамда ушбу 1-Август анжумани билан табриклади. Келажакдаги ишларига ривож тилаб тилак билдириб утди.

         Оқдарё туман Прокурор ёрдамчиси сўзга чиқиб бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларига юртбошимиз катта эътибор бераётганлиги тўғрисида айтиб утиб келгусидаги ишларига омад тилаб утди.

Анжуман давомида муассасалар томонидан тайёрлаб келган байрам дастури намойиш этилди.

Анжуман сўнгида фаол, ташаббускор мудиралар, ошпазлар, омбор мудирлари, тарбиячилар фахрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 30/08/2018 17:43;   Кўрилганлиги: 552
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimida-avgust-anjumani-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 18:21