Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 30- сонли мактабгача таълим ташкилотида “Машғулотларни ўтказиш жараёнида самарадорликка эришиш йўллари” мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди

Оқдарё туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 30- сонли мактабгача таълим  ташкилотида “Машғулотларни ўтказиш жараёнида самарадорликка эришиш йўллари” мавзусида  ўқув амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарга  мактабгача таълим бўлими ходимлари, барча  давлат мактабгача таълим ташкилотлари методистлари  ва тарбиячилари  иштирок этишди.

30- сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан ҳар бир гуруҳда  очиқ  машғулотлар, 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “ Болаларга беринг дунёни “ мавзусида  тадбир ўтказилди. Бўлим методистлари томонидан  ўқув тренинглари  ташкил этилди. Тарбиячилар ўзаро бир-бирлари билан тажриба алмашишди. Семинар якунида  бўлим мудир  ўринбосари М.Саидкамолова  тарбиячиларга  таълим-тарбия сифатини янада  ошириш  йўллари, услублари тўғрисида ўз фикр ва таклифларини берди.


Киритилган вақти: 02/06/2021 08:06;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bolimiga-qarashli-30-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-mashgulotlarni-otkazish-jarayonida-samaradorlikka-erishish-yollari-mavzusida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/06/2021 08:20