Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Ҳар бир боланинг хаёти бу-кичкина мўжиза."номли мақоласи

Ватанимизнинг келажаги халқимизнинг эртанги куни мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обрў-эьтибори, ўз ўрнига эга бўлиши авваламбор фарзандларимизнинг ўниб, ўсиб, улғайиб қандай инсон бўлиб хаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир хақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

Ҳар бир боланинг хаёти бу-кичкина мўжиза.

   Ватанимизнинг келажаги халқимизнинг эртанги куни мамлакатимизнинг жахон хамжамиятидаги обрў-эьтибори, ўз ўрнига эга бўлиши авваламбор фарзандларимизнинг ўниб, ўсиб, улғайиб қандай инсон бўлиб хаётга кириб боришига боғлиқдир. Биз бундай ўткир хақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур.

   Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, оилаларда мустаҳкамланади, сайқалланади. Бошқача қилиб айтганда халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши, фарзандларимизнинг бугун қандай таълим тарбия олишига боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, тарбиячи ва мураббий, ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда фарзандларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим деб қабул қилишимиз зарур. Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Бу шарқона қараш, шарқона хаёт фалсафасидир.

   Бола энг аввало оилада камол топади, ривожланади, мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия олиб, мактаб таълимига тайёрланади.

   Дархақиқат фарзандга бериладиган тарбия дастлаб оила муҳитида бажариладиган энг асосий вазифадир, оиладаги маънавий муҳит ва тарбия туфайли бола ё мехрибон ва рахимдил, ёки худбин ва бағритош бўлиб ўсади.

     Шу ўринда бугунги кунда ўзбек оилаларида мавжуд бўлган тарбиядаги нуқсонлардан бири ҳақида айтишни лозим топдик. Яни ота-оналарнинг рад этиш тақиқлаш, рухсат этмаслик асосидаги тарбия усули хатодир. Бунда болаларниниг хоҳиш-истаги ўй хаёллари, орзу ва интилишлари инобатга олинмайди, натижада уларнинг эрки чекланади. Бундай тарбия усулида болалар ўз фикр мулоҳазаларини очиқ баён эта олмайдиган, мустақил қарор чиқара олмайдиган, муайян вазиятларда ўз нуқтаи назарини билдира олмайдиган журъатсиз бўлиб улғаяди.

   Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида айнан оилагина фарзанд тарбиясида энг муҳим маскан эканлигига оид фикрларни ўқиймиз! Бу ёруғ дунёда хаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо наъмат бор. Фарзанд бор экан одамзод хамиша эзгу орзу ва интилишлари билан яшайди. “Оила соғлом экан-жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан-мамлакат барқарордир”.

   Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари, мураббий тарбиячиларини олдига қўйилган энг долзарб масалалардан бири болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлашда, комил инсон қилиб вояга етказишда, ота-оналар билан ўзаро хамкорлик қилиш ҳамда ота-оналарга амалий жихатдан кўмаклашиш масаласидир.

    Мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари оила билан мунтазам хамкорлик ўрната олиши учун муассасада ота-оналар билан маслаҳат соатлари ўтказиб бориш, хамкорликни кучайтириш мақсадида ҳар бир мактабгача таълим муассасасида “Ота-оналар мулоқот хонаси” ташкил этилиб ундан самарали фойдаланиш керак. Бунда мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг таълим-тарбиясига оид муаммоларни жойида ҳал этиш, келгусида ривожлантирувчи фикрлар, таклиф, мулохазалар билан ўртоқлашиш жуда аҳмиятлидир. Шу жихатдан ҳар бир гуруҳда ота-оналар қўмитаси фаолиятини жонлантириш ва тўғри йўлга қўйиш фаол ота-оналарни кенгаш аъзолари этиб сайлаш, мақсадли режалар билан ишлаш, шу орқали ота-оналарни муассасадаги ташкилий педагогик ишларга жалб этиш барчанинг фикр ва таклифларини ўрганиб чиқиш, умумлаштириш, кенг оммага асосли тақдим эта олиш, ота-оналар ўртасида мулоқотчанликни ошириш, педагогик маданиятни шакллантириш бугунги кун талаби саналади.

   Шунингдек муассасада педагогик жамоа ва ота-оналар ўртасида хамжиҳатликни таъминлаш ва юксак маънавиятни шакллантиришда “Мактабгача таълим муассасаси кутубхонаси”нинг ўрни алоҳида ахамиятга сазовордир. Ота-оналарни кутубхонага аъзо қилиш орқали уларни китоб мутоаласи ва китобхонлик маданиятини ошириш, ўз фарзандларига китоб ўқиб бериш малакасини ўстириш, замон талабига жавоб берадиган қулайликлар яратиш, муассасадаги кутубхона фаолияти билан яқиндан танишиш ва шу мақсадда “фарзандимга китоб совға қиламан” номли китоблар кўргазмасини ташкил этиш самарали натижа беради.

   Мактабгача таълим муассасаларида педагогик жамоа, тарбиячи мураббий ва ота-оналар ўртасида педагогик тарғибот ишларини амалга ошириш хамкорлик фаолиятини янада мустаҳкамлайди. Педагог болаларни оилада тарбиялашнинг илғор усулларини ўрганиб умумлаштиради. Бундан кўринадики ота-оналар муассаса билан хамкорлик чоғида айнан ўз фарзандининг келажаги учун унинг келгусидаги порлоқ хаёти хақида таълим-тарбияси билан шуғулланиши, қизиқиши жуда ҳам муҳим. Эртага янада мустаҳкам истиқбол ражаларни тузиш муассасадаги тарбияланувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишини таминлайди.

   Фарзанд-оила таянчи. Оила эса-нафақат бир юртнинг, балки умуминсониятнинг катта сиёсати. Шунингдек башариятнинг тириклиги, узлуксизлиги-оиладандир.

     Ҳар бир боланинг хаёти бу-кичкина мўжиза. Ҳатто барчадан фарқли бола ҳам ота-онасига қувонч олиб келиши, унга ўзгача завқ бағишлаши мумкин. Бунинг учун эса унинг барча камчиликлари, ўзига хослиги-ю бошқаларга ўхшамаслиги билан қабул қилинишининг ўзи кифоя.


Охирги ўзгариш вақти: 13/07/2018 09:12;   Кўрилганлиги: 444
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bulimi-mudiri-basrorovaninghar-bir-bolaning-xayoti-bu-kichkina-mojizanomli-maqolasi
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 05:04