Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Мактабгача таълим муассасаларида чет тили ўргатилишини жадаллаштириш ва уни жорий этиш масалалари" туғрисида мақола

Мухтарам президентимиз томонидан мустақиллик йилларида ватанимизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устивор йўналишлари даражасига кутарилди.

        

Мухтарам президентимиз томонидан мустақиллик йилларида ватанимизда таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устивор йўналишлари даражасига кутарилди.

         Хусусан, умумий ўрта таълим сиёсатини тубдан ошириш интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш, шу жумладан чет тили, информатика ҳамда математика каби муҳим ва талаб юқори бўлган бошқа фанларни чуқурлаштириб ўргатиш. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг асосий мақсадларидан бири сифатида белгиланган. Хорижий тажрибалар давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат фуқароларнинг сифатли таълим олишга бўлган ҳуқуқини руёбга чиқаришга хизмат қилишини кўрсатмоқда.

         Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг асосий мақсади болани ўрганишга бўлган ижобий муносабати, турли маълумотлар билан ишлаш ва уларни кундалик ҳаётга қўллай олиш, мантиқий фикрлаш, ўз-ўзини гудаклик давриданоқ, бошқариш таълимий фаолиятни ташкил этиш каби кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Айни пайтда туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида фарзандларимизга чет тилини мукаммал ўқитиш ва ўргатиш учун фан хоналари ташкил этилиб, барча зарур уқув жихозлари, кўргазмали қуроллар, турли хил ўйин машғулотларига мулжалланган методик мажмуалар билан таъминланган бўлиши зарур. Хонада керакли шарт-шароитлар яратилган бўлиши лозим. Чиройли ва қулай мебил жихозлари билан бир қаторда чет тилларни ўрганишни ташкил этишнинг мухим омилларидан бири хоналарни илғор ахборот ва медиа техналогиялари билан таъминланиш керак.

         Тил ўрганиш жараёнида боланинг ёши ва психофизиологик ҳолати мухим аҳамият касб этиши сир эмас. Мактабгача таълим ёшидан бошлаб чет тилларни ўргатишда болаларнинг ёши психологик хусусиятлари, дастур мавзуларини ўзлаштиришдаги ҳолатларини эътиборга олиш, ҳамда луғат жараёнларини ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга ошириш зарур.

         Мактабгача таълим ёшидан бошлаб чет тилини ўргатишда ўйин усулларидан фойдаланиш самарали бўлиб бунда боланинг фикрлаш қобиляти ривожланади. Ўйин алохида ташкил этилган машғулот бўлиб, бунда боланинг ҳис-туйғулари ва ақлий имкониятларининг сафарбар этилишини, бирор-бир қарор қабул қилишдан олдин қандай йўл тутиш, фикр билдириш, қандай қилиб ютуққа эришиш каби вазифаларни амалга оширишни талаб этади. Бу вазифаларни амалга ошириш боланинг фикрлаш қобилятини жадаллаштиради. Агар бола чет тилида гапирса бу таълимий имкониятларни янада кенгайтиради. Болалар ўзлари ўйламаган тарзда чет тилини ўргана бошлайдилар. Ўйин болалар учун жуда қизиқарли машғулот бўлиб бунда аълочи ўқувчи ҳам тенг иштирок этади. Бундан ташқари чет тилини суст ўзлаштирган бола ўйинда биринчи бўлиши мумкин, ҳамма билан тенглигини ҳис қилиши, қувонч ва завқ мухити, вазифаларни бажаришдаги осонлик, буларнинг ҳаммаси нутқда нотаниш, тилда сўзлашишдаги тортинчоқликни енгишга ёрдам беради ва таълим натижаларига ижобий таъсир ўтказади.

Шу билан бирга чет тилига оид материал осон ўзлаштирилиб болада “Мен бошқалар қаторида чет тилида гапира оламан” деган қониқиш ҳисси пайдо бўлади. Ўйинлар орқали болаларнинг луғат бойлиги оширилади, ижодий ташаббускорлик ҳамда куникма ва малакалар ривожлантирилади.

Тажрибалар шуни кўрсатадики чет тили бўйича махсус машқларни 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга ўргатиш ижобий натижа беради. Чет тилини ўргатиш бўйича турли усул ва шакллар мавжуд булса-да, мактаб ёшида бу жараён қийинроқ кечиши мумкин. Уларнинг тез чарчаши, диққатнинг ихтиёрсизлиги, эслаб қолиш даражаси хали етарли даражада ривожланмагани ёши ва рухиятига хосдир.

3 ёшдан 6-7 ёшгача болаларга чет тилини ўргатишда ўйиннинг имкониятлари кенг бўлиб, белгиланган мавзу буйича талаб этилаётган билим, малака ва куникмага эришишнинг осон йўлидир.

Чет тилини ўргатишнинг бошланғич даврида машғулотларда турли рақс харакатларидан иборат бўлган жисмоний машқлардан фойдаланиш мумкин. Бунда болалар олдига бу ҳаракатларнинг номини эслаб қолиш мақсади қуйилиши керак.Болалар ўзларини эркин тутишлари тарбиячи билан бирга машғулотни қизиқарли ўтишига ҳаракат қилишлари керак, чунки уларнинг ингилиз тилида мулоқат қилишга тайёрлиги ва ўз истакларини билдириши ушбу тилдаги мулоқат имкониятларини кенгайтиради.

Барча сай-ҳаракатларимиз замирида фарзандларимизни етук шахс қилиб тарбиялаш мақсади ётади. Мактабгача таълим сохаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи буғуни ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят мухим ахамият касб этади. Мухтарам Президентимиз таъкидлаганидек Замонавий таълим-тарбия замонавий тараққиётнинг бош омилидир.

 


Охирги ўзгариш вақти: 11/07/2018 14:50;   Кўрилганлиги: 584
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bulimi-mudiri-basrorovaningmaktabgacha-talim-muassasalarida-chet-tili-orgatilishini-jadallashtirish-va-uni-joriy-etish-masalalari-tugrisida-maqola
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 08:15