Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман мактабгача таълим булими мудири Б.Асророванинг"Мактабгача таълим муассасаларида эртаклар орқали болалар дунё қарашини кенгайтириш."туғрисида мақоласи

“Эртаклар-яхшиликлар етаклар” деб бежиз айтишмаган. Эртаклар болаларнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган маънавий тахдидлардан химоя қилишда, уларнинг маънавий тарбиясини шакллантириш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Эртаклар ёрдамида болаларнинг хотираси, диққат тафаккури ривожланади. Уларни тинглаш ўқиш она тилида тил ва нутқнинг тараққий этишини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Боладаги айрим нутқий камчиликларни бартараф этиш ишлари дастлаб мактабгача таълим муассасасида олиб борилади.

Мактабгача таълим муассасаларида эртаклар орқали болалар дунё қарашини кенгайтириш.

 “Эртаклар-яхшиликлар етаклар” деб бежиз айтишмаган. Эртаклар болаларнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган маънавий тахдидлардан химоя қилишда, уларнинг маънавий тарбиясини шакллантириш жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Эртаклар ёрдамида болаларнинг хотираси, диққат тафаккури ривожланади. Уларни тинглаш ўқиш она тилида тил ва нутқнинг тараққий этишини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Боладаги айрим нутқий камчиликларни бартараф этиш ишлари дастлаб мактабгача таълим муассасасида олиб борилади. Мактабгача таълим муассасасига келган тарбияланувчиларнинг нутқий камчиликларини бартараф этишда ҳикоя ва эртакларни, шерларни кўпроқ ёдлатиш шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилдириш ва турли ҳил машқлар бажариш орқали мақсадга эришилади. Эртак мазмуни асосида болаларда эзгу ҳислатларни тарбиялаш ҳамда инсоний фазилатларни тарғиб этиш билан уларнинг ахлоқий сифатларига ижобий таъсир этиш, болалар ўртасида ўзаро дўстона муносабатни шакллантириш ва мустақил ижобий фикрлашга ўргатиш керак.

Масалан! хайвонлар хақидаги эртаклардан “Тулкининг тақсимоти” эртаги бўлиб унда айёрлик ва тилёғламалик тулки образи орқали ифодаланган. “Уч оға-ини ботирлар” эртаги одатдагидек ота насиҳати билан бошланади. Бунда, ота камбағал лекин хаёт тажрибаларига бой бўлган шахс, бошқа вариантларида эса шох бўлиб ўғиллари шахзодалардир. Ботирлар образида ахлоқ ва одобнинг юксак намунаси одамийлик, донишмандлик, жасурлик каби сифатлар кўринса шаҳзодалар қиёфасида мол-мулк тўплаш йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан қайтмайдиган ёлғончи, жохил кишилар образи гавдаланган.

   Эртак ўқиб бўлингандан кейин болаларни умумий хулоса чиқаришга ундаш керак “Агар сен унинг ўрнида бўлганингда нима қилган бўлар эдинг?” каби саволлар бериб эркин мулоқотга чақириш уларнинг фаоллигини янада оширишга ёрдам беради. Ҳар бир эртакнинг ўз ғояси бор албатта “Сеҳрли шолғом” эртаги болаларни фикрлашга воқеаларни кетма-кет айтишга ундайди. “Куч бирликда” деган ғояни англаб етишини таъминлайди. “Зумрад ва Қиммат” эртагида эса Зумраднинг меҳнатсеварлиги улуғланади. Қиммат эса дангаса, ишёқмас сифатида гавдаланади. Шу тариқа болалар эртакни тинглаш орқали қиссадан хисса чиқаришга ўргатилади.

     Эртакларни маҳорат билан етказиш болада кўтаринки қувноқ кайфиятни юзага келтиришга, кичкинтой билан ҳис хаяжонли мулоқотни ўрнатишга, сездирмай тарбиявий таъсирни ташкил этишга, атроф-муҳит хақидаги билими ва маълумот захираларини самарали тўлдиришга имкон яратади.

   Эртакларнинг таълимий ҳамда тарбиявий аҳамияти жуда катта, уларда воқеалар асосан мўжизали тарзда воқеа ва ходисаларни хаёт билан боғлаб тингловчи эътиборини жалб қилиб ажойиботлар оламига киради, ширин туйғулар дунёсига ғарқ этади. Айни дамда халқ оғзаки ижодида халқнинг хаёти, табиат, гўзаллик таълим-тарбия, одоб ахлоқ тўғрисидаги умумбашарий ва миллий қарашлар ҳам мужассамланади.

       Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, эртак устидаги ишларни янги педагогик технология асосида ташкил этишда бу жараённи болаларнинг сўз бойлигини оширишга қаратиш, уларнинг нутқини ўстириш, тафаккури ва маънавиятини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Зеро таълим доимо такомиллашишга янгиланишга мухтож.


Охирги ўзгариш вақти: 14/07/2018 07:45;   Кўрилганлиги: 469
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-bulimi-mudiri-basrorovaningmaktabgacha-talim-muassasalarida-ertaklar-orqali-bolalar-dunyo-qarashini-kengaytirishtugrisida-maqolasi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 15:39