Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё туман Мактабгача талим муассасаларида НАВРУЗ умумхалк байрами кенг нишонланмокда.

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, хаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг қадимий, асл миллий байрамидир.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам кенг нишонланмоқда.

Байрам тадбирида болажонлар томонлардан сахна кўринишлар,қўшиқ ва шерлар барча тадбирда қатнашган мехмонларга байрам шукухини бермоқда. НАВРУЗ умумхалк байрами нишонланиши мактабгача таълим муассасаларида давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 18/03/2019 12:04;   Кўрилганлиги: 246
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tuman-maktabgacha-talim-muassasalarida-navruz-umumxalk-bayrami-keng-nishonlanmokda
Чоп этилган вақт: 25/05/2020 10:12