Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани "Кумушкент" қишлоғидаги 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қуриб, фойдаланишга топширилди.

Барча қулайликларга эга бўлган мазкур бинонинг ишга тушиши маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди

Жорий йилги инвестиция дастури асосида эски бино ўрнида икки қаватли замонавий иншоот қад ростлади. Олиб борилган бунёдкорлик ишларига 2 миллиард 635 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланди. 100 ўринга мўлжалланган ташкилотда айни пайтда 4 та гуруҳда  жажжи болажонлар қамраб олинган бўлиб, таълим-тарбия жараёнини малакали тарбиячи ходимлар олиб бормоқда. Кундалик машғулотлардан ташқари бу ерда рус, инглиз тили, шахмат, шашка тўгараклари фаолиятини йўлга қўйишни мўлжалланган. Бундан ташқари, боғчада озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилади. Тарбияланувчиларга белгиланган меъёрларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилади. Тадбир сўнггидаги жажжи тарбияланувчиларнинг мусиқали чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.


Киритилган вақти: 10/03/2020 15:27;   Кўрилганлиги: 111
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-kumushkent-qishlogidagi-18-sonli-maktabgacha-talim-tashkiloti-qaytadan-qurib-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 12/07/2020 14:51