Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди.Тадбирга туман ҳокими Феруз Абилов, туман ҳокими ўринбосари М.Саидмуродов, туман бўлими мудири Бахтигул Асророва, бўлим ходимлари,  маҳалла раиси ҳамда  Жағалтой қишлоғининг фаол онахон ва отахонлари ва барча мактабгача таълим  ташкилоти мудиралари иштирок этишди.Тадбирни туман ҳокими Ф.Абилов очиб берди. Қишлоқ аҳолисини ва болажоларни ушбу  мактабгача таълим ташкилотининг очилиш муносабати  билан табриклади.  Мазкур мактабгача таълим  ташкилоти  100  ўринга мўлжалланган, замонавий, давлат  талаблари  асосида жиҳозланган  тарбияланувчиларни  сифатли таълим  тарбия олишлари  учун  барча қулай шарт  шароитлар яратилган бу́либ, бундан ташкари 25 нафар хотин қизларимиз бўш иш ўрни билан таминланди.


Киритилган вақти: 18/02/2020 15:16;   Кўрилганлиги: 143
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-10-sonli-maktabgacha-talim-tashkiloti-qaytadan-qurilib-foydalanishga-topshirildi
Чоп этилган вақт: 12/07/2020 14:46