Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6- мактабгача таълим муассасасида ўтказилган “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг

2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этишни  такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги Санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишни ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини оширилишини таъминлаш мақсадида  Мактабгача таълим муассасаларида 2019 йил март ойи “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 30 март  куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6-сон мактабгача таълим муассасасида омбор мудирлари иштирокида “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этишни  такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги Санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишни ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини оширилишини таъминлаш мақсадида  Мактабгача таълим муассасаларида 2019 йил март ойи “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 30 март  куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6-сон мактабгача таълим муассасасида омбор мудирлари иштирокида “Мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинарда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, ва булимнинг  мутахасис ходими Д.Бекбоев ҳамда 20 та  мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган омбор мудирлари иштирок этишди. Семинарда омбор мудирларига “Озиқ-овқат омбори ишини тўғри ташкил этиш” ҳамда “Озиқ-овқат махсулотлари сифат кўрсаткичларини органолептик усулда аниқлаш” мавзулари бўйича маълумотлар берилиб, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди. Шунингдек, семинарда таъминотчи корхоналар маҳсулотлари билан кичик ярмарка ташкил этилди. МТМларда фаолият юритаётган омбор мудирлари учун услубий бирлашма ташкил этилиб, ушбу бирлашмага 6-сон мактабгача таълим муассасаси омбор мудири Эгамкулов Алишер рахбар этиб сайланди. Бундай кейин услубий бирлашма рахбари томонидан хар ойда бир маротаба семинар ташкил этилиб омбор мудирларига иш фаолияти юзасидан керакли маълумотлар бериб борилади.


Охирги ўзгариш вақти: 05/04/2019 14:41;   Кўрилганлиги: 208
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-6-maktabgacha-talim-muassasasida-otkazilgan-maktabgacha-talim-muassasalarida-soglom-ovqatlantirishni-tashkil-etish-mavzusida-oquv-amaliy-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 07:18