Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида тумандаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

  Йиғилишда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва туман мактабгача таълим бўлими ходимлари  ва тумандаги 8 та давлат ҳусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари  раҳбарлари ҳамда 82 нафар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари  қатнашдилар.Туман мактабгача таълим бўлими мудири томонидан нодавлат мактабгача таълим  ташкилотлари раҳбарларига МТТда юритиб бориладиган иш ҳужжатлари,болаларни соғлом овқатлантириш,уларни ҳаёти ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида тавсиялар берилди ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.


Киритилган вақти: 02/02/2021 07:58;   Кўрилганлиги: 69
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-7-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-tumandagi-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotlari-rahbarlari-ishtirokida-kengaytirilgan-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 18/05/2021 10:46