Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7- сонли мактабгача таълим ташкилотида "Ёш рассомлар" кўрик танлови ўтказилди

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 7- сонли мактабгача таълим ташкилотида  4.5.7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида "Ёш рассомлар" кўрик танлови ўтказилди. Ушбу кўрик танловда 15 нафар тарбияланувчилар иштирок этиб улар "Менинг севимли эртагим" мавзуси асосида расм чизишди. 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Абдуллаева Севинч фахрли  биринчи ўринни эгаллади,  иккинчи ўринни 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Мамадалиев Ойбек,  учинчи ўринни эса Баходиров Мехрож  эгаллашди ва мактабгача таълим бўлими томонидан  тақдирланишди.


Киритилган вақти: 21/02/2020 13:55;   Кўрилганлиги: 24
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-7-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-yosh-rassomlar-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 03/04/2020 19:31