Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан 2019 йил 13 апрел куни Оқдарё туман мусиқа ва санъат мактабида “ХАВАС ҚИЛИНГ ЎЗБЕКИСТОН БОЛАСИМИЗ” шиори остида қўшиқлар кўрик танлови ўтказилди.

2019- йил 13-апрель куни, Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими йиллик иш режасига асосан тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ҳавас қилинг Ўзбекистон боласимиз” қўшиқлар кўрик-танлови ўтказилди

Мактабгача таълим муассасаларида тарбиялановчи болаларни хар тамонлама, интиллектуал ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш, болалардаги истеъдод қирраларини очиш, ривожлантириш хамда мактаб таълимига сифатли тайёрланишларини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018- йил 18- июндаги 1-мҳ- сонли “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларини тасдиқлаш хақида”ги бўйруғи ижросини босқичма-босқич таъминлаш мақсадида 2019- йил 13-апрель куни, Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими йиллик иш режасига асосан тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ҳавас қилинг Ўзбекистон боласимиз” қўшиқлар кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик танловда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг бадиий жамоалари фаол иштирок этишди. Кўрик танловда болалар томонидан гўзал Ўзбекистонимизнинг шон- шухрати, миллий ва маданий мероси, гўзал ва мафтункор табиати ,тоғлари ва мевазор боғларини мадҳ этувчи қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.Кўрик-танловда тумандаги 3-4-,6-,8-,11-,13-,19-,24-,27-,30-сонли мактабгача таълим муассасаларининг болажонлари ижро этган қўшиқ ва рақслар барчанинг олқишига сазовор бўлди. Ушбу тадбирда туман мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва,туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, мактабгача таълим муассасалари мудиралари, педагог ходимлари хамда мусиқа рахбарлари иштирок этишди. Тадбир сўнгида кўрик конкурсда фаол иштирок этган барча таълим муассасалари бадий жамоалари болажонлари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 15/04/2019 07:21;   Кўрилганлиги: 228
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tashabbusi-bilan-2019-yil-13-aprel-kuni-oqdaryo-tuman-musiqa-va-sanat-maktabida-xavas-qiling-ozbekiston-bolasimiz-shiori-ostida-qoshiqlar-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 08:04