Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
Мактабгача таълим бўлими

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

2019 йил 23 август куни “Очиқ эшиклар куни “ тадбири ўтказилди.
Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тассаруфидаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ҳокими томонидан 2019 йил 8 августда ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими ходимлари, 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари, маҳалла раиси ва маҳалла фаоллари, қишлоқ оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари ҳар бир гуруҳ хоналарига кириб болаларга “Илк қадам давлат дастури “ асосида берилаётган таълим-тарбия жараёнлари, гуруҳларда давлат талаблари асосида ташкил этилган ривожлантирувчи марказлар, болаларнинг ётоқхоналарида яратилган шароитлар, мактабгача таълим ташкилотида болаларни соғлом овқатлантиришнинг ташкил этилиши, озиқ-овқат махсулотларининг сақланиши билан атрофлича танишиб болалар учун яратилган шароитлар ота-оналарга манзур бўлди.
Тадбирнинг иккинчи босқичида барча мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистон мангу бўл омон” шиори остида байрам тадбирини намойиш этилди. Тадбирда қатнашган ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари давлатимиз раҳбарининг келажагимиз пойдеворлари бўлмиш фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб ўсишлари, келажаги порлоқ, таълим-тарбия олишлари учун яратиб бераётган шарт-шароитлари учун чексиз миннатдор эканликларини таъкидлаб ўтишди.


Охирги ўзгариш вақти: 23/08/2019 16:13;   Кўрилганлиги: 206
 
Материал манзили: http://oqdaryomtb.uz/news/oqdaryo-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tassarufidagi-32-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-samarqand-viloyati-hokimi-tomonidan-2019-yil-8-avgustda-otkazilgan-videoselektorda-berilgan-topshiriqlari-ijrosini-taminlash-maqsadida-ochiq-eshiklar-kuni-tadbir
Чоп этилган вақт: 26/05/2020 06:22